Бернд Шустер: "Мбаппе нима қилиш кераклигини яхши билади"
11 окт 2024 22:18
Янгиликлар
Бернд Шустер: "Мбаппе нима қилиш кераклигини яхши билади"
"Реал" собиқ футболчиси Бернд Шустер ушбу ёзда "қироллик клуби"га ўтган Килиан Мбаппенинг жамоага мослашуви ҳақида гапирди.
"Баъзида жамоага у каби жуда юқори даражали футболчилар келади. Одатда бундайлар учун барчаси осон ўтиши керак эди, лекин айрим ҳолатларда бундай бўлмайди. Ўйлайманки, ўйинлар давомида у ўзига келиб олади. Барчаси вақт масаласига бориб тақалади. У нималар қилиш кераклигини яхши билади. Бунинг учун нафақат у, балки, бутун жамоа ҳам ўзгариши керак.
Кроос 10 йил давомида "Реал"нинг ўйин услубидан четга чиқмади. Фақатгина у йиллар давомида алмаштирилмас футболчи бўлиб келди. Ҳозир у йўқ, демак, ишларни ўша ҳолатдагидек давом этиши учун янгича формулалар ишлаб чиқиш керак. Кроос каби футболчилар бошқа бўлмайди. Энди катта эпоха ўзгармоқда ва буни икки ойдаёқ ўзгартириб ташлашнинг иложи йўқ", - деди Шустер.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Голларга бой ўтган Мадрид дербисида "Реал" "Атлетико"ни мағлуб этди
Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!
ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди
Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"
Фикрлар