Бернарду Силва Роналдунинг хет-трики ҳақида: “Биз аллақачон бунга кўникиб қолганмиз”

6 июн 2019, 09:30
“Манчестер Сити” аъзоси Португалия терма жамоасидаги шериги ҳақида гапирди.

“Биз аллақачон бунга кўникиб қолганмиз. Роналду йиллар давомида бу ишни амалга ошириб келмоқда. Бу ҳеч ким учун сюрприз эмас. У хет-трик қилди. Бу унинг учун ҳам қандайдир кутилмаган ҳол эмас. У кўплаб ҳолатларда ўйин тақдирини ҳал қилади. Энди биз яхшироқ дам олишимиз керак. Мухлисларимиз ҳам ажойиб. Ўйин бошидан то охирига қадар бизни қойилмақом тарзда қўллаб-қувватлашди”,—дейди Силва.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Football24