Бердиев "Насаф"да молиявий муаммолар юзага келганини тасдиқлади

9 авг 2015, 00:24
Олий лиганиниг 17-Туридан ўрин олган "Насаф" - "Олмалиқ" (2:0) учрашувидан сўнг матбуот анжуманида иштирок этган Рўзиқул Бердиев клуб футболчилар олдида қарздор эканлигини таъкидлаб ўтди.

Матбуот анжуманида молиявий муаммолар ҳақидаги берилган саволга Рўзиқул Бердиев шундай жавоб қайтарди:

- "Тўғрисини айтиш керак, буни инкор этмайман. Футболчилар олдида қарздорлик мавжуд. Лекин, ўйлашимча, бу жамоамизнинг ўйинига таъсир қилмайди. Ишонаманки, ҳомийларимиз жамоани ўз ҳолига ташлаб қўймайди. Улар клубнинг ҳолатидан хабардор. Бу муаммолар албатта ижобий ечимини топади. Чунки “Насаф” Ўзбекистонда ўз ўрнига, мавқеига эга жамоа", - дейди Рўзиқул Бердиев.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›