

"Санчонинг МЮга ўтиши борасида кўплаб миш-мишлар бўлди. У англиялик, МЮ эса уни ўз таркибида кўришни истамоқда. У ўйланиб ўтирмаслиги керак.
Олдин ҳам айтганман, унда барча сифатлар бор. АПЛ орқали унинг ўйинларини Гарет Саутгейт кузатиб бориши учун ҳам қулай.
Лекин уни сотиб олмаслик МЮ учун катта йўқотиш бўлмайди, таркибда Рэшфорд, Жеймс, Марсьяль, Гринвуд каби футболчилар бор.
Сульшер аста-секинлик билан жамоани ёшартирмоқда. Кўриб турибмиз, клубнинг йўли тўғри танланган. Лекин Санчо МЮга ўтса, яхши иш бўларди", - деди Бербатов.



