

- Аллегри билан ўртамиздаги муносабат ажойиб. Мавсумнинг ҳал қилувчи қисми бошланмоқда. Шундан сўнг керакли хулосага келамиз. Шартнома бу жуда муҳим нарса эмас. Аввало инсоний муносабатлар, илиқлик муҳимроқ ҳисобланади. Аллегрига келажакдаги ҳамкорлигимиз учун таклиф деярли тайёр. Жамоа ҳозирда жуда яхши ўйнамоқда ва натижаларимиз яхшиланиб бормоқда.



