Бензема умумий гуруҳда шуғулланмоқда ва "Ливерпуль" билан ўйинга тайёр бўлади. Кроос ва Тчуамени — сўроқ остида

Omonjon To`xtamirzayev
20 фев 2023, 10:47
Катта эҳтимол Карим Бензема "Ливерпуль"га қарши учрашувда иштирок этади.

Якшанба куни ҳужумчи умумий гуруҳда шуғулланди. Аввалроқ Бензема Ла Лиганинг "Осасуна"га қарши (2:0) ўйинини оғриқ туфайли ўтказиб юборганди. Катта эҳтимол ҳужумчи Чемпионлар Лигаси 1/8 финали доирасида "Ливерпуль" билан тўқнашувда иштирок этади. Умумий гуруҳга шунингдек Ферлан Менди ҳам қайтди, аммо бўлажак баҳсда унинг иштироки эҳтимоли паст.

Тони Кроос ва Орельен Тчуамени касаллик туфайли машғулотни ўтказиб юборган. "Ливерпуль" билан ўйинда уларнинг иштироки катта сўроқ остида.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia