Бензема: "Улар бир-бирини тушунмаяпти"
12 дек 01:42
Янгиликлар
Бензема: "Улар бир-бирини тушунмаяпти"
- "Реал"нинг муаммоси нимада деб ўйлайсиз?
- Улар шунчаки бир-бирини тушунмаяпти, айниқса, Мбаппе, Винисиус, Беллингем ва Родриго. Уларнинг ҳар бири майдонда нималар қилишлари кераклигини билиши керак. Беллингем тўпурар эмас, плеймейкерлигини, Мбаппе эса плеймейкер эмас, тўпурарлигини, Винисиус таянч футболчиси эмас, чап қанот вингери эканлигини ҳис қилиши керак. Қачонки ҳар бир футболчи ўз вазифаларини билса, муаммолар барҳам топади. Чунки биз айни дамда кучли футболчилар ўнлигида турган футболчилар ҳақида гаплашяпмиз.
- Бу муаммони бартараф қилса бўладими?
- Осон эмас. Чунки ҳар бир футболчи ўз ҳусусиятларига, характерига эга. Таркибдаги барча энг яхшиси бўлишни истайди, лекин бу жуда қийин. Барча футболчилар жамоадаги роли, иш ҳажмини яхши тушуниши ва буларнинг барчасини жамоа учун қилаётганини тушуниши керак.
- Мураббий нималарни ҳал қилиши мумкин?
- Мураббий ҳеч нима қила олмайди. Унда энг яхши футболчилар рўйхати бўлади ва у ўшаларни майдонга ташлайди. Қолганлари футболчиларга боғлиқ. Агарда вазифаларни бошқа жамоадошларинг яхши бажараётган бўлса, буни тўғри тушуниш керак.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар