

"Gracenote Sports" хабарига кўра, 33 ёшли франциялик 187-голини урди ва Ла Лигадаги "Реал" тўпурарлари рўйхатида Карлос Сантильянани ортда қолдириб, тўртинчи ўринга жойлашди.

Эндиликда Бенземадан олдинда Альфредо Ди Стефано (216), Рауль (228) ва Криштиану Роналду (311) турибди.
Эслатиб ўтамиз, Бензема 2009 йилдан бери "Реал" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.



