Бензема "Олтин тўп" ҳақида: "Совринга Винисиус муносиб"
22 июл 2024 21:28
Янгиликлар
Бензема "Олтин тўп" ҳақида: "Совринга Винисиус муносиб"
Карим Бензема Винисиус Жуниорни 2024 йилдаги "Олтин тўп" учун фаворит деб атади.
- Қийинчиликларни ортда қолдириб, охири "Олтин тўп" соҳибига айландингиз. Бу йил ушбу соврин учун курашда кимни фаворит деб айта оласиз?
- Винисиус, чунки жорий мавсум якунига кўра у совринга муносиб. У ўтган йил ҳам юқори даражада ўйин кўрсатди. Вини ёш, аммо футболчи сифатида жуда ақлли.
- Винисиуснинг устунлиги нимада?
- У ўйинларни бир ўзи ютиб бера олади - тўғри жамоадошларининг ёрдами билан, аммо у "Реал"га керак пайтда ўзини кўрсата олади.
Шу сабабли Винисиус "Олтин тўп"га муносиб деб ҳисоблайман" - деди Бензема.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Родриго тиззасидан операция қилинди
Фикрлар