

Манбага кўра, 2008 йил “Барселона” спорт директори бўлган Чики Бегирстайн “Лион”дан Карим Бенземани олиб келмоқчи бўлган, аммо раҳбарият вакилига футболчининг ювошлиги (кўзга қарай олмаслиги ва бошқа характерлари) маъқул келмаган. Анироғи, Бегирстайн французни каталонияликларнинг юлдузли таркибида ўзини йўқотиб қўяди деб билган.
Шу туфайли, “кўканорранглилар” Златан Ибрагимович билан шартнома имзолади, Карим эса “Реал” аъзосига айланганди.



