Бенитес: "Ҳаммасидан ҳам кўпроқ Рамоснинг "Реал"да қолиши учун курашдим"
Aslanov Jasurbek
15 окт 2015, 16:41
"Реал" бош мураббийи Рафаэль Бенитес ҳимоячи Серхио Рамоснинг жамоадан кетишига қарши бўлганини тан олди.
"Рамос учун энг кўп курашган одам мен бўлганман. У билан ҳеч қандай муаммо йўқ. У бизнинг сардор ва ажойиб футболчи. Рамос ўзининг энг яхши сифатларини майдонда кўрсатади" - дейди Бенитес.