

"Бенфика" 25 ёшли футболчининг трансферини амалга оширди. Томонлар жорий мавсум сўнггига қадар мўлжалланган ижара шартномасини тузишди. Бу ҳақда "бургутлар" расмий сайти хабар бермоқда.
Лазаро 2019 йилда "Интер" ўйинчисига айланди, аммо у "нерадзуррилар" таркибида деярли ўйнамади. Футболчи "Ньюкасл" ва Гладбахнинг "Боруссия" клубида ижарада ўйнади.
Валентино ўтган мавсум Германия чемпионати доирасидаги 22та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди.



