

Кампанияликлар жорий мавсум “россонери”ларга қарши кечган 2та учрашувда номдор рақибдан 4 очко олишга муваффақ бўлишди. Бу билан “Беневенто” “Милан”га ноқулай рақиб эканлигини исботлади.
Боиси, “Беневенто” А Сериянинг ҳеч қайси жамоасидан 4 очко ололмаган. Жамоа турнир жадвалида 17 очко билан сўнгги ўринни эгаллаб турибди. 20 май куни “Беневенто” чемпионатнинг сўнгги турида “Кьево” билан тўқнаш келади. Биринчи даврада вероналиклар 0:1 ҳисобида ютқазишганди. “Кьево” ҳам “Милан” сафига қўшилиши мумкин.




