Бен-Йеддер: "Франция терма жамоасига чақирилганимни эшитганимда, этим жимирлаб кетди"

Aslanov Jasurbek
20 мар 2018, 12:05
"Севилья" ҳужумчиси Виссам Бен-Йеддер 5 йилдан сўнг Франция терма жамоасидан олган чақируви ҳақида гапириб берди.

"Мени терма жамоага қачон чақиришганига қарамайман, бироқ бу вақт ичида нима қилганимга эътибор бераман. Кўп ишладим ва мени 2,5 ёки 10 йил ўтиб терма жамоага чақиришлари мумкин эди.

Франция терма жамоасига чақирилганлар орасида исмимни эшитиб, жуда хурсанд бўлдим. Бу мен учун муҳим эди, яқинларим жуда мамнун эди. Этим жимирлаб кетди" - дейди Бен-Йеддер.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: L’Equipe