Беляевский: "Агарда Жасур бўлганида яна иккита урган бўлардик"
05 июл 2020 10:24
Янгиликлар
Беляевский: "Агарда Жасур бўлганида яна иккита урган бўлардик"
- Бу ўйинга доимгидек тайёрландик. Ҳеч қандай муаммолар бўлмади. Шунчаки ўзимиз учун муаммо яратдик - қизил карточка жонга тегди. Бироқ омадимиз келди.
Агарда Жасур бўлганида БАТЭга яна иккита урган бўлардик. Чунки қарши ҳужумларга тез ўтиб кетаётгандик. Умуман олганда барчаси яхши кетяпти.
- "Талабалар"нинг мақсади ўзгарадими? Балки жамоа еврокубоклар учун курашишни бошлаши керакдир?!
- Биз шунинг учун интиляпмиз. Пастга шўнғиш керак демаяпманку. Қадам ва қадам еврокубокларга ҳам эришамиз. Қаранг, қандай ёш йигитлар таркибда ўйнаяпти. Ўтган мавсумда бу стадионда 4:0га ютқазгандик, бугун эса ишончли ўйнадик.
- Яхшибоев БАТЭга ўтадими?
- Бу ҳақида кўп гапиришди, аммо конкрет ҳеч нима йўқ. Унинг агентлари келишди, музокаралар давом этмоқда. Аммо гапирадиган аниқ гаплар йўқ.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар