Бьелса “Лидс”даги келажагига аниқлик киритди

Eldor Akmurzayev
10 сен 2020, 20:30
Марсело Бьелса “оқлар”ни янги мавсумда ҳам бошқаришини маълум қилди.

У жамоани 16 йиллик танаффусдан сўнг, АПЛга олиб чиққанди. Бьелса “Лидс”ни 2018 йил қабул қилиб олган ва клуб билан 2+1 кўринишида шартнома имзолаган.

“Лидс”да қоламан. Кейинги (2020/21 йилги) мавсумда айнан шу ерда бўламан. Барчаси ҳал қилинди. Бу аниқ”, деган Марсело.

Эслатиб ўтамиз, “Лидс” чемпионатдаги илк учрашувини 12 сентябр куни “Энфилд”да амалдаги чемпион “Ливерпуль”га қарши ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар

Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Sky Sports