Бьелса: “50 та гол ўтказиб юборганмиз. Бу мени безовта қилмайди деб ўйлайсизми?”
21 фев 2022 09:00
Янгиликлар
Бьелса: “50 та гол ўтказиб юборганмиз. Бу мени безовта қилмайди деб ўйлайсизми?”
АПЛ 26-турида МЮга учралган мағлубият (2:4)дан кейин “Лидс” устози Марсело Бьелса ўз фикрлари билан бўлишди.
“1-таймни яхши бошладик, аммо гол уролмадик. Баъзи нуқталарда концентрацияни йўқотдик, улар эса гол уришди.
Қайтдик, кейин ҳисобни 3:2 кўринишга келтиришимиз мумкин эди. Учрашувда бурилиш ясашга уринганимизда яхшироқ ўйнадик. Кейин эса улар натижани ушлашга ҳаракат қилди ва барчаси такрорланди.
Яхшироқ ҳимояланишимиз керак. Бизда Филлипс йўқ, Кох Стрёйкка алмаштирилди. Бундай ҳолатда тўпни қайтариб олишда муаммолар юзага келди.
Хавотирланмаслик қийин. 50 та гол ўтказиб юбордик. Бу мени ташвишлантирмайди деб ўйлайсизми? Қандай қилиб маъсулиятни ҳис қила олмаслигим мумкин?”, деган мутахассис.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Фикрлар