Беллингем "Реал"да Зиданнинг рақамини олди

Sherzod Nurmatov
15 июн 2023, 17:57
Бугун, 15 июнь куни Мадридда "Реал"га янги келган ярим ҳимоячи Жуд Беллингемнинг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

19 ёшли англиялик ўйинчи 5-рақамни олди. Аввалроқ бу рақам остида Зинедин Зидан, Рафаэль Варан, Фабио Каннаваро ва бошқалар майдонга тушишган.

19 ёшли англиялик билан келишув 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. 15 июнь куни футболчи "Реал" аъзоси сифатида таништирилди. 

Қайд этилишича, трансфер суммаси 103 миллион еврони ташкил қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Goal.com