Беллингем: "Кетма-кет иккита ўйинни ютқазганимизда бизни ботқоққа ботиришарди"

Tolibjon Qosimov
27 мар 2024, 14:51
Кеча Англия ва Бельгия терма жамоалари ўзаро ўртоқлик учрашувида майдонга тушишганидан хабарингиз бор.

Ўйинда Жуд Беллингемнинг 90+5 - дақиқада киритган голи инглизларни мағлубиятдан қутқариб қолди. Жанговар дуранг (2:2) билан тугаган баҳсдан кейин Жуд фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин менга ёқди. Мен билардим, агар биз кетма-кет иккита ўйинни ютқазиб қўйсак бизни ботқоққа ботиришарди", - деди "Реал" аъзоси.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдинги ўртоқлик ўйинида инглизлар Бразилияга 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйишганди.


"18 ёшимда мен Xbox ўйнардим, Кобби эса Англия терма жамоасида ўйнаяпти"

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: theguardian.com