

Ёнғин натижасида камида 30 киши ҳалок бўлди, 24 киши касалхонада, уларнинг 12 нафари оғир аҳволда. Ўт ўчирувчиларнинг маълумотларига кўра, 120га яқин оила ёнғиндан жабрланган бўлиши мумкин.
"Лондондаги ёнғин жабрланувчиларига ёшлар ўртасидаги Европа чемпионатида ўтказган ҳар бир дақиқа учун 50 фунтдан ҳайрия қиламан" - дейди Бельерин.
Испания терма жамоаси 17 июнь куни Македонияга қарши майдонга тушади.


