

Маълумотларга кўра, Каталония клубида янги бош мураббий тайинланиши билан, улар "тўпчилар"га футболчининг трансфери борасида мурожаат қилади. "Барселона" спорт директори Роберт Фернандес сўнгги кунларда Бельериннинг яқинлари билан алоқада бўлиб турибди. Футболчи Каталония клубига бошқа клубларнинг таклифини кўриб чиқмасликка ваъда берди. Унинг хизматларига "Манчестер Сити" устози Хосеп Гвардиола ҳам қизиқиш билдирмоқда.
22 ёшли Бельериннинг "Арсенал" билан шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунига етади.


