UZ

Сўнгги янгиликлар

17:38"Тоттенхэм"нинг уч ўйинчиси "Эвертон" қизиқишлари доирасига тушиб қолди  0 17:14"Арсенал" Эриксенга қизиқмоқда  1 16:50ЕЧЛ тарихида гол урган энг ёш футболчилар (топ-10)  1 16:28"Милан" "Шальке"га Кабак бўйича навбатдаги таклифни беради  1 16:04"Эвертон" - Хедира учун бош даъвогар  0 16:00Про лига. "Зомин" ўз майдонида "Оқ-тепа"ни йирик ҳисобда таслим қилди   4 15:37Ла Лига. Нархи энг катта юқорилаган футболчилар (топ-10)  8 15:12Нарзулла Сайдуллаев билан "Танишамиз"  1 15:00Шакири ва Ориги январда "Ливерпуль"дан кетади  4 14:37Александр Ежов: "Муаммоларга қарамай футболчиларим ирода кўрсата олишди"  3 14:34"Астон Вилла" Рашицага қизиқишни давом эттирмоқда  0 14:29Анвар Бердиев: "Ёш футболчиларга имконият беришга қарор қилдик"  1 14:06Карикатура: "Реал" Миланда ҳам "Интер"ни мағлуб этди  8 13:54Coca Cola Суперлига. 24-тур рамзий терма жамоаси  8 13:44Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0

Беларусь. "Шахтёр" ғалабага эришди ва чемпионлик учун имкониятини сақлаб қолди Янгиликлар

Беларусь. "Шахтёр" ғалабага эришди ва чемпионлик учун имкониятини сақлаб қолди

Беларусь чемпионати 29-тур доирасидаги "Рух" - "Шахтёр" (Солигорск) ўйини матнли трансляциясини кузатиб боринг.

"Рух" - "Шахтёр" 1:2

Гол: Антич (8, 0:1), Садовский (14, 1:1), Архипов (1:2).

"Рух" Брест – Степанов, Мигунов, Ковтун, Рахманов, Антилевский, Нвафор, Гречихо, Шевченко, Петренко (Колпачук, 65), Богомольский, Садовский.

"Шахтёр" – Чесновский, Сачивко, Антич, Хадаркевич, Бегунов, Кендыш, Сзоке, Подстрелов, Иванович, Яхшибоев, Архипов.

Огоҳлантириш: Ковтун (56), Антилевский (67).

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди. Чемпионлик масаласи сўнгги турда ҳал бўлади.

Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

89. Яхшибоев рақибини таъқиб қилиш чоғида қоидани бузди ва тўп мезбонларга олиб берилди.

87. Подстреловнинг зарбасини Колпачук бурчакка чиқариб юборди.

84. УХХХХХ!! Ҳисоб тенглашиши мумкин эди! Дарвозабон аввалига жарима майдончаси ташқарисидан тепилган тўпни, кейинчалик "пешонасининг пасидан" йўлланган зарбани қайтарди!

82. УХХХХ!! Подстрелов "Рух" жарима майдончаси ичига кириб келаётганди. Шевченко уни "чопди" ва сариқ олди.

78. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!!! Мигунов "Шахтёр" жарима майдончаси ичига кириб келди. Уни Бегунов тўхтатди!

74. УХХХХХХ!! Подстреловнинг зарбасини Степанов қийинчилик билан қайтарди!

70. БАТЭ 2 дақиқада яна иккита гол уриб, ҳисобни 3:0 кўринишига келтирди. Барчаси охирги турга қолиши мумкин.

66. УХХХХХ!!! "Рух" футболчиси "Шахтёр" футболчиси жарима майдончаси ичида йиқилди. Унга сариқ  карточка кўрсатилди.

64. Шевченко узоқ масофани босиб ўтиб, Чесновский қўриқлаётган дарвозани нишонга олди. Ноаниқ.

60. ЗАРБААААА!! Садовскийнинг зарбаси рақибига тегиб, майдонни тарк этди.

57. "Шахтёр" жарима зарбасига эга бўлди. Античнинг жарима майдончаси ичига оширган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборишди.

53. Бегунов узоқ масофадан "Рух" дарвозасини нишонга олди. Ҳимоячиларга ҳос зарба!

50. ЗАРБААААААААА!! Архиповнинг супер пасидан кейин Подстрелов яқин масофадан кучли ва ноаниқ зарба йўллади.

48. Иккинчи бўлимдаги илк ҳужумни "Рух" уюштирди. Чап қанотдан нвафор ҳужумга ўтди, бироқ рақибининг таъқиби сабабли тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

- Жамоалар майдонга қайтиб чиқишмоқда.

45. Биринчи бўлимга ажратилган вақт тугашига 5 сония қолганида бош ҳакам хуштагини чалиб, таймни якунлади.

43. "Бельшина"га қарши баҳс олиб бораётган БАТЭ ҳисобни очди.

40. Антилевский чап қанотдан тўпни "шахтёр" жарима майдончаси ичига оширганди. Антич ҳаводаги курашда рақибидан устун келди.

36. "Шахтёр" ҳужумга ўтди. Жасур яна бир бор рақибини алдаб ўта олмади. Ҳозирча унинг рейдлари ўхшамаяпти.

34. Гречихонинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Чесновский ушлаб олди.

31. УХХХХ!!! Хавфли вазият юзага келди. Мигунов ўнг қанотдан тўпни рақиб жарима майдончасига оширганди. Богомольский яқин масофадан зарба бера олмади.

28. Архипов тўпни Яхшибоевга оширганди. Жасур рақибини алдаб ўта олмади. Меҳмон жамоанинг босими ошиб бормоқда.

24. Подстреловнинг зарбаси ноаниқ кетди.

21. ГОООООООООЛЛЛЛ!!!! Жамоадошининг супер пасидан кейин Артём Архипов осонлик билан дарвозага тўпни киритди!

17. Хадаркевич ҳужумдаги шеригига тўпни оширишни ўрнига дарвозабонга ташлаб берди. У ерда меҳмонлардан ҳеч ким йўқ эди...

14. ГОЛ! Чап қанотдан оширилган тўпни Всеволод Садовский дарвозага киритди. Ҳимоячилар вазиятни жимгина кузатиб туришди.

11. Тўпни меҳмонлар ушлаб туришибди. Бироқ вазиятлар йўқ.

8. ГОООООООООООЛЛЛЛ!! Сокин бошланган учрашувда Антич жаримадан унумли фойдаланган ҳолда, ҳисобни очди!

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишди. Учрашув бошланиши учун барча нарса шай!

- Ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни "Рух" - "Шахтёр" учрашувига қаратамиз. Чемпионлик учун курашаётган солигорскликлар бу йўлдаги юришини давом эттиради.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

+2   
22 ноя 16:31:33
Abulkasimov A
Skiper фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Абрамов Яхшибоевни МТЖнинг охирги йигинига чакирмагани тугри деб уйлайман. Эрон билан уйинда яхши уйин курсатмади. Белорус чемпионатидаги натижалари эса , уни МТЖга чакиришга асос була олмайди. У чемпионатнинг савияси паст.
Oʻzimizni chemponatni saviyasiyam pastku, oʻzimiznikidan normalni oʻyinchilarni chaqirsa ham mayli edi.
+1   
22 ноя 16:21:19
Skiper
MuhlisUz фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ssilka bervorila, qattan ko'rsa boladi?
Sports.uz видеотрансляция килаяпти.
+1   
22 ноя 16:21:14
Димка!
MuhlisUz фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ssilka bervorila, qattan ko'rsa boladi?
Sports.uz да
   
22 ноя 17:58:12
Nasaf and MU
Abulkasimov A фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Oʻzimizni chemponatni saviyasiyam pastku, oʻzimiznikidan normalni oʻyinchilarni chaqirsa ham mayli edi.
Ока узимизди чимпианат анча кучли беларусникидан нормалный стадиониям юг жамоларини узимизда уйнолмаган болла шу учунам беларусда зур уйнаяпди
   
22 ноя 17:49:01
Man_Utd Norin
Jasur gol kutamiz
   
22 ноя 17:16:51
Shelby
MuhlisUz фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ssilka bervorila, qattan ko'rsa boladi?
uzfifa,net saytida online tv bor, lyuboy kanalni tanlab ko'rurasiz
   
22 ноя 17:16:12
Shelby
Yaxshiboev gazini bos
   
22 ноя 16:25:36
Азамат Одилов
MuhlisUz фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Qattan ko'rvossiz?
Спорт.уз сайтида
   
22 ноя 16:19:52
MuhlisUz
Азамат Одилов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Рух хисобни тенглаштирди.
Qattan ko'rvossiz?
   
22 ноя 16:15:16
Азамат Одилов
Рух хисобни тенглаштирди.
   
22 ноя 16:09:59
Азамат Одилов
Омадини берсин .Амин!
   
22 ноя 16:06:00
MuhlisUz
Ssilka bervorila, qattan ko'rsa boladi?
   
22 ноя 16:05:18
MuhlisUz
Ssilka bervorila, qattan ko'rsa boladi?
   
22 ноя 16:03:08
Бахтиёр73Чортоқ
Олға!!!
-1   
22 ноя 16:12:14
Skiper
Абрамов Яхшибоевни МТЖнинг охирги йигинига чакирмагани тугри деб уйлайман. Эрон билан уйинда яхши уйин курсатмади. Белорус чемпионатидаги натижалари эса , уни МТЖга чакиришга асос була олмайди. У чемпионатнинг савияси паст.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика