UZ

Сўнгги янгиликлар

22:55"Ал Насср" супер трансфер амалга оширмоқчи  1 22:40Карвахаль: "Реал"га қарши ўйнашни истамайман"  0 22:16Рио Фердинанд: "Месси ҳам Ямалнинг ёшида ўйинга бунчалик таъсир ўтказа олмасди"  3 21:52Капелло Мбаппенинг тарафини олди  0 21:30"Анри майдон четида ғазабдан эс-ҳушини йўқотиб қўяй деди". Таниқли франциялик мутахассиснинг Ильгиз Танташев ҳакамлик қилган ўйинда ҳакамлардан қандай жаҳли чиққани ҳақида  1 21:12А Серия. "Кальяри" - "Интер" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:47"Милан" ПСЖга таклиф билан чиқди  0 20:16Россия термаси учун яна бир рақиб топилди  7 19:54Пеп Гвардиола: "Таслим бўлмайман"  3 19:36Флик ва Деку Леау трансферига ишонишмаяпти, аммо Лапорта уни сотиб олмоқчи  1 19:06Суперлигага қайтган "Бухоро" Қулматовни ўз сафига қўшиб олди  5 18:55"Барселона" Ольмо ишини ҳал қилиш учун ЛаЛигага VIP жойлар ҳужжатини юборди  3 18:36Шуҳрат Муҳаммадиев "Насаф" билан янги битим имзолади  0 18:02Катта эҳтимол билан АПЛни "Ливерпуль" ютади  8 17:15"Барселона" яна Ольмога ваъда беришни бошлади  0

Беларусь. Ҳусановдан дебют гол, Абдихолиқовдан хет-трик - ҳамюртларимиз учун 6-тур қандай ўтди? Янгиликлар

Беларусь. Ҳусановдан дебют гол, Абдихолиқовдан хет-трик - ҳамюртларимиз учун 6-тур қандай ўтди?

Беларусь чемпионати 6-турида жуда кўп қизиқ воқеалар юз берди. Жумладан, бизнинг ҳамюртлар билан ҳам.

Гапни эса бироз ғамгинроқ хабардан бошлайлик. Шаҳбоз Умаров яна БАТЭнинг қайдномасига киритилмади, бу одатга айланиб бораётгани ачинарли. Усиз борисовликлар чемпионатда илк бор очко йўқотишди. Минскнинг “Динамо”сига қарши “класико” 2:2 ҳисобида якунланди. Айнан шу дуранг БАТЭга таъқибчилардан янада қочиб кетиш имкониятини бермади. Бундан ташқари, “Шахтер” (охирги икки мавсум чемпиони), ўз ўйинида ғалаба қозонди ва орадаги фарқни 9 очкодан 7 тагача қисқартирди. “Динамо” ҳам узоқда эмас – тўрт очко. Асосий кураш ҳали олдинда.

Ҳозирги вазиятда БАТЭга энг яқин клуб олий лиганинг энг “ўзбекча”клуби – “Энергетик-БГУ” ҳисобланади. “Талабалар” “сариқ-кўклар”дан битта ғалаба масофасида туришибди. Ўтган турда “Ислочь”га ютқазиб қўйган Анатолий Юревич жамоаси сафарда “Неман”ни йирик 4:1 ҳисобида мағлуб этиб, яна ғалабали йўлга қайтиб олди.

Учрашувдаги барча гол (нафақат “талабалар”нинг голлари)да бизникилар фаол иштирок этишди. Бобир Абдихолиқов 3 та гол уриб, ушбу мамлакатдаги энг ёрқин ўйинини ўтказди.

Дастлабки гол ўйин стартида қайд этилди. Чап қанотдан узатилган тўпни Бобир чап оёғида ўзига ўнглаб, шу ҳаракатининг ўзида дарвозабонни чалғитишга эришди. Кейин эса бўш дарвозани ортиқча қийинчиликсиз нишонга олди.

Иккинчи гол – қайтган тўпга ҳаммадан чаққонроқ етиб бориш натижаси. Абдуқодир Ҳусанов жарпима зарбасини ажойиб тарзда ижро этди, “Неман” посбони Артур Малиевский тўпни қайтарди, лекин қайтган тўпга Бобир ҳаммадан олдин етиб келди.

Учинчи гол ўйин сўнгида рўй берди. Абдихолиқов Андрей Васильевнинг сусткашлигидан фойдаланди ва тўпни ундан олиб қўйиб, дарвоза бурчагини аниқ нишонга олди. Қайд этиш лозим, бу вазият юз бераётганда ҳужумчимизнинг қўлида сардорлик боғичи бор эди. Бу ҳамюртимизнинг Юревич жамоасида яхшигина “авторитет”га эгалиги белгисидир.





Форвард учун ушбу хет-трик Беларусь чемпионати ушбу мавсумидаги биринчиси бўлди. Энди Абдихолиқов ҳисобида саккизта гол ва учта голли узатма мавжуд. Узатмалар тўртта бўлиши ҳам мумкин эди. Бироқ Гроднодаги ўйин эпизодларидан бирида Роман Папарига унинг ажойиб узатмасидан унумли фойдалана олмади.

Усиз ҳам Бобир тўпурарлар пойгасида рақибларини тўртта голга ортда қолдирмоқда. Дарвоқе, унинг олтинчи турдан кейинги 8+3 натижаси –“Шахтер”нинг гамбиялик форварди Дембо Дарбонинг айнан шу вақтдаги кўрсатгичи билан бир хил. Африкалик футболчи чемпионат якунида 19 та гол уриб энг яхши тўпурар бўлганди. Абдихолиқов бу натижани такрорлай олармикин?

Учрашувнинг иккинчи юлдузи Абдуқодир Ҳусанов бўлди. Ярим ҳимоячи марказда ишончли ўйин ўтказди, тўп билан кўп муомалада бўлди ва керакли паллада бошқа зоналарда пайдо бўлди. Икки ассистдан ташқари (Абдихолиқовга учинчи голида ҳам тўпни Ҳусанов етказиб берганди) Айнан хавбекнинг жаримадан йўллаган кучли зарбаси “сариқ-яшиллар”ни амалда руҳан синдирди. Ушбу голдан кейин “талабалар” эркин ҳаракат қила бошлашди ва ўйинни ишончли ғалабагача олиб боришди.



Шоҳруҳбек Абдураҳмонов ҳам ўз голини урди. Фақат шерикларидан фарқли равишда у тўпни ўз дарвозасига йўллаб қўйди. Ҳимоячи Гегам Кадимяннинг бурчакдан узатган тўпини боши билан қайтараман деб уринганди. Умуман олганда Шоҳруҳбек жиддий хатоларга йўл қўймади ва ишончли ҳаракат қилди.

Яна бир футболчимиз – Аббосбек Жумақулов – ҳамон “ўйиндан ташқарида”. “Ислочь” билан ярим ҳимоячи ҳеч йўқ захирага киритилганди, “Неман” билан баҳсда эса у яна рўйхатдан тушиб қолди.
8 май куни ўтадиган еттинчи турда “Энергетик-БГУ” ўз уйида “Шахтер”ни қабул қилади. “Кончилар” қўшиб берилган дақиқаларда (пенальтидан) гол уриб, “Гомель” қаршилигини енгишни уддалади. Беллашув ҳар икки жамоа учун муҳим аҳамият касб этади.





Championat.asia сайтининг Беларусь мамлакатидаги мухбири Андрей Масловский тайёрлади

Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика