Бобир Абдихолиқов: "Биринчи бўлимда гол урганимизда ўйинни эртароқ ҳал қилар эдик"

Iskandarov Abdulaziz
29 июл 2026, 09:56
"Насаф" ҳужумчиси Бобир Абдихолиқов "Қизилқум"га (1:0) қарши ўйиндан кейин фикрларини билдирди.

"Худога шукур ғалаба қозондик. Жуда керакли ва муҳим 3 очко эди. Охирги дақиқада тўп киритдик. Умуман олганда жуда қийин ўйин бўлди дея оламан. Вазиятларимиздан фойдалана олмаганимиз учун қийналдик", — дейди Бобир Абдихолиқов. 

— "Қизилқум" жамоаси иккала бўлимда ҳам ҳимояда ўйнади. Бу ҳужумчилар учун қанчалик муаммо туғдирди? 

— Албатта, улар биринчи бўлимда ҳимояга кўпроқ эътибор қаратди. Бизда имкониятлар камроқ бўлди. Иккинчи бўлимдаги вазиятларимизнинг биттасидан фойдаландик. Эртароқ гол урганимизда ўйинни илгарироқ ҳал қилар эдик. 

— Охирги ўйинларда сизни кўпроқ қанотда кўряпмиз. Бу мураббий кўрсатмасими? 

— Ҳа, бу бош мураббийимизнинг кўрсатмаси.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia