Бекхэм МЛСда маошлардаги чекловларни бекор қилишни таклиф қилди

Aziz Tukhtamuradov
2 апр 2014, 08:32
«Лос-Анджелес Гэлакси» жамоасининг собиқ футболчиси, ҳозирда эса «Майами» футбол жамоасининг хўжайини Дэвид Бекхэм МЛСдаги маошларга боғлиқ чекловлар (йилига 2,25 миллион евро) ҳақида гапириб ўтди.

«Айнан шу чекловлар сабабли биз футболчиларга юқори маош бера олмаймиз.

Бундан ташқари юқори савиядаги футболчилар МЛСга ўтишдан бош тортишига сабаб бўлади», – дейди Бекхэм.

Эслатиб ўтамиз, МЛСдаги клублар фақатгина иккита футболчига бундан юқори маош бера оладилар.



Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru