

Дэвидга совринни ўтган йилги ғолиб Райан Гиггз топширди.
"Футбол Афсонаси" совринини Бобби Чарльтон, сэр Алекс Фергюсон, Эрик Кантона ва Тедди Шерингем қўлга киритган.
HMV Football Extravaganza - Nordoff Robbins мусиқа терапия фондига ёрдам берувчи хайрия тадбиридир. Маросимнинг 20 йиллик тарихида 6 млн. фунтга яқин маблағ тўпланган ва бу пуллар мусиқа орқали инсонларни даволовчи фондга топширилган.




