Беккенбауэр: "Клопп "Бавария"ни бошқаришини хоҳлардим"

3 июн 2019, 19:20
"Бавария" клубининг собиқ ҳимоячиси Франц Беккенбауэр "Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп ҳақидаги фикрларини бўлишди.

"Бавария" клубини Клопп бошқаришини хоҳлардим. Мен учун у дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири. Юрген ўз ишини "Боруссия Д"да бошлади ва "Ливерпуль" жамоасида шакллантирди. 

Ўйлашимча, Англияда ишлаш катта куч олиб қўяди. АПЛда Бундеслигага қараганда кўпроқ масъулиятни ўз зиммангизга оласиз", - дейди Беккенбауэр.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: bild.de