Бегович: "Моуринью - мен ишлаган мураббийлар орасидаги энг севимлиси"

Aslanov Jasurbek
17 сен 2018, 11:45
"Борнмут" дарвозабони Асмир Бегович "Манчестер Юнайтед" устози Жозе Моуриньюни у билан бирга ишлаган энг яхши мураббий деб атади.

Бегович 2015 йилда "Челси" клубида мутахассис қўл остида ишлаган.

"Моуринью - ажойиб йигит. Унинг қўл остида ўйнаш менга жуда ёққан эди. У мен билан ишлаган мураббийлар орасидаги севимлиси.

Жозе ҳазиллашишни, кулишни яхши кўради, бироқ у ўз ғояларини футболчиларга аниқ етказа олади. Ўйинчиларга доимо тўғрисини айтади ва буни ҳаммани олдида амалга оширади. Кўплаб футболчилар уни ҳурмат қилади деб ўйлайман.

Моуринью - ҳиссиётли инсон. У жамоанинг ишлари ёмонлигини тез ҳис қилади. Жозе муваффақият ҳақида бошқалардан кўпроқ ўйлайди. Бу нарсани унинг ҳаракатларидан билиб олиш мумкин" - дейди Бегович.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›