

Ўтган йили мавсум аввалида Швейцария жамоаси 29 ёшли ҳужумчини “Рома”дан ижарага олганди. Африкалик футболчи Швейцария чемпионатининг 15 учрашувида 12 марта гол уришга эришди.
Шунга қарамай, “Базель” ушбу футболчини 6 миллион еврога сотиб олишга шошилмаяпти.
Думбиянинг “Рома” билан тузган шартномаси 2019 йилнинг ёзига қадар амалда бўлади.



