«Байер» ёзда бир нафар етакчисини сотади. Нега?

Khoja
16 апр 2024
Бу ҳақида жамоанинг бош директори Фернандо Карро маълум қилди.

«Биз ҳар йили бир нафар етакчимизни сотамиз. Чунки бошқа истеъдодли футболчиларни харид қилиш учун бизга бюджет керак. Шу сабабли, ёзда ҳам бир нафар кучли футболчимизни яхши суммага сотишимизга тўғри келади. Унинг ўрнига эса 2-3 нафар яхши даражадаги футболчилар билан шартнома тузамиз», — деди Карро.

Эслатиб ўтамиз, «Байер» Алонсо бошчилигида тарихидаги илк Бундеслига чемпионлигини қўлга киритди.

Шунингдек, жамоа Германия кубоги финалига йўл олган ва Европа лигасидаги юришини давом эттирмоқда.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com