

Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. 19 ёшли немис билан келишув 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Хавбек март ойида тиззасидан жиддий жароҳат олди.
Қишки трансфер ойнасида Вирцга "Манчестер Юнайтед" ва "Реал" сингари топ-клублар қизиқиш билдиришганди.
Вирц 2021/22 йилги мавсум "Байер" таркибида 31та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол ва 14та ассист қайд этди. Transfermarkt ўйинчини 70 млн еврога баҳоламоқда.



