Байер "Байер" қизиқишига сабаб бўлмоқда

Omonjon To`xtamirzayev
27 мар 2024
"Байер" шорт-листида "Хоффенхайм" ҳужумчиси Максимилиан Байерни кўриш мумкин.

Манбанинг хабарига кўра, леверкузенликлар футболчининг трансфер нархи анча қиммат бўлишини тушуниб туришибди. Байернинг шартномасидаги товон пули 30 млн еврони ташкил этишидан ташқари, спортчи маоши ва "Байер" билан шартнома имзолаши учун кўтарма пули қўшилади. 

Маълум бўлишича, "Байер" форвардни Адам Гложекка эҳтимолий ўринбосар ёки уни Виктор Бонифаце бўйича рад этиб бўлмайдиган таклиф тушиб, у сотиб юборилган тақдирда, жамоа ҳужумини кучайтириш учун номзод сифатида кўрмоқда.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Флориан Плеттенберг