Бахтиёр Ёқубов: “Бельгия ЖЧда қолган жамоаларга бош оғриқ бўлиши мумкин”

Narzulla Saydullayev
7 июн 2014, 11:21
ЖЧ-2014дан олдин ўзбекистонлик футболчиларнинг фикрларини бериб боришда давом этамиз.
Бу сафар “Навбаҳор” ярим ҳимоячиси Бахтиёр Ёқубовга мурожаат қилдик.

- Бу йилги Жаҳон чемпионати баҳсларида қайси жамоага мухлислик қиласиз?

- Албатта мусобақа мезбонлари Бразилия терма жамоасига. Улар бу йил навбатдаги чемпионликни расмиятлаштиришлари мумкин.

- Бу йилги мундиалдан нималарни кутаяпсиз?
- Бу йилги Жаҳон чемпионати баҳслари аввалгиларига қараганда қизиқарлироқ, шиддатлироқ ўтишини кутаяпман. Чунки бу йили жамоалар анча кучли. Масалан, Бельгия, Испания, Италия ва Германия термалари ғолиблик учун кураш олиб борадилар.

- Қайси жамоа Жахон Чемпионати кашфиёти бўла олади?

- Бельгия. Бу жамоа қолган термаларга анча бош оғриқ бўла олади.

- Охирги савол. Мусобақада қайси ўйинчи ўзини кўрсатиши мумкин?

- Агар Аргентина термаси яхши иштирок эта олса Лионел Месси ўзини кўрсатиши мумкин.


Комилжон Икромов.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia