UZ

Сўнгги янгиликлар

03:09Сергей Лушан: "Футболни озгина бўлса ҳам тушунадиган одам бир ойда жамоа йиғиб бўлмаслигини тушунади"  0 02:42А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Аталанта"га шармандали тарзда мағлуб бўлди  6 01:42Вадим Абрамов: "Бизни "Навбаҳор"дек жамоага қарши ўйиндаги дуранг ҳам қониқтирмасди"   1 00:21Киммихнинг "Бавария" билан янги шартномаси бўйича ҳужжатлар тайёр. Келишув 2029 йилгача мўлжалланган  1 23:55А Серия. "Рома" биринчи дақиқадаги гол эвазига "Эмполи"ни мағлуб этди, Шомуродов 72 дақиқа ўйнади  52 23:40Рўзиқул Бердиев: "Рубин Хебай бетоб экани сабаб бугун ўйнай олмади"  2 23:32РПЛ. "Рубин" Қозонда "Спартак"ни мағлуб этди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 23:27АПЛ. Райснинг голи "Арсенал"ни МЮга қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди  37 23:10Суперлига. "Навбаҳор" – "Динамо" 0:0, Ҳожимирзаев сўнгги дақиқаларда белгиланган пенальтини голга айлантира олмади  5 23:00Иван Бошкович: "Футболда барчаси ҳар доим сиз истагандек бўлавермайди"  5 22:55Ҳаким Фузайлов: "Мухлисларимизни 15 йил кутилган ғалаба билан табриклайман"  3 22:31Анвар Бердиев: "Хоразм" дарвозабони жуда яхши ўйнади"  5 22:15Ла Лига. "Реал" ўз уйида ғалаба қозониб, очколар бўйича "Барселона"га етиб олди  22 21:55Суперлига. Амалдаги чемпион мавсумни ғалаба билан бошлади  31 21:33"Реал" ёзда Родригони сотмайди - уни муҳим ўйинларда асосий футболчи сифатида кўришмоқда. Вингерга "Ман Сити" ва Саудия Арабистони клубларидан қизиқиш бор  2

Бахтиёр Қамбаралиев: “Динамо” – “Насаф” баҳси томошабоп руҳда ўтса керак” Янгиликлар

Бахтиёр Қамбаралиев: “Динамо” – “Насаф” баҳси томошабоп руҳда ўтса керак”

Кеча “Локомотив” – “Гулистон” баҳси билан олий лиганинг 16-тур ўйинларига старт берилди. Бугун мухлисларни яна бир қатор қизиқарли ўйинлар кутиб турибди десак муболаға бўмайди.

Шу боис мазкур турдаги бўлажак ўйинлар олдидан яқин ўтмишнинг моҳир ҳимоячиларидан бири Бахтиёр Қамбаралиевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Менимча 16-турнинг марказий ўйини бу – Самарқандда кечадиган “Динамо” – “Насаф” баҳси бўлса керак - дея гап бошлади Қамбаралиев. Бемалол айтиш мумкинки, мазкур учрашувга кўплаб мухлис киради. Шунингдек, “Пахтакор” – “Олмалиқ” учрашуви ҳам томошабоп руҳда ўтишига шубҳа йўқ. Бу ўйин ҳам қизиқ ўтади.
- Бугунги кунда биринчи лига жамоаси “НБУ-Осиё” жамоасида фаолият юритаётган Қамбаралиевда олий лиганинг барча ўйинларини кузатиб бориш имкони бўлмоқдами?
- Ҳамма ўйинларни ҳам кузатяпман дея олмайман. Баъзида Тошкентда, “Локомотив” ва “Пахтакор” стадионида кечаётган ўйинларга вақт топиб, бориб ўйинни бевосита стадионда кузатяпман. Қолган ўйинларни ва умуман олганда бўлиб ўтган учрашувларда қайд этилган голларни ТВдан кўриб бормоқдаман.
- Тан олиш керак, бу йилги чемпионат ўйинларига қизиқиш юқори эмас. Буни мухлисларнинг стадионга жуд кам ташриф буюраётганидан ҳам билиб олиш қийин эмас. Айнан томошабинларнинг кескин тарзда қисқариб кетишига нима сабаб бўлмоқда сизнингча?
- Тўғри, илгари трибуна фанатлар билан деярли тўларди. Айниқса водийдаги ўйинлар томошабинлар билан тўлиб тошган. Тўғри, бу йил негадир мухлислар ташрифи борасида мақтана олмаймиз. Бунга менимча юқори савиядаги ўйинлар сони камайиб кетгани сабаб бўлмоқда. Мисол учун “Нефтчи” ва “Навбаҳор”нинг ўйини йилдан йилга пасайиб кетмоқда. Ҳозир бу клубларнинг ички муҳитидан хабарим йўқ. Шунинг учун уларнинг аввалгидек юқори ўринлар учун курашишига нима тўсқинлик қилаётгани менга қоронғу. Шунингдек бундан ташқари, ушбу жамоаларнинг аввалги уй стадионлари қайта таъмирланаётгани сабабли, бугунги кунда рақибларини бошқа ўйингоҳларда қабул қилаётгани ҳам қисман мухлисларнинг камайишига сабаб бўлмоқда дейиш мумкин.
- Бу йил олий лига жамоаларидан кўпроқ қайси жамоалар эътиборингизни тортмоқда?
- “Локомотив”! Бу жамоа жуда яхши шаклланган. Шунингдек “Пахтакор”. Бу жамоа гарчи ёшарган таркиб билан иштирок этаётган бўлсада, ўзини кўрсатмоқда. Биринчи даврада “шерлар”нинг бир қатор ёш ўйинчилари Туркияда ўтказилган жаҳон чемпионатида иштирок этгани, жамоанинг захира ўриндиғининг қисқаришига ҳам сабаб  бўлди дейиш мумкин. Шу боис энди “Пахтакор” иккинчи даврада кучаяди деб ўйлайман. “Насаф” ҳам бу йил ёмон таассурот қолдирмаяпти. Шунингдек “Олмалиқ”ни ҳам бу борада четлаб ўта олмаймиз. Игорь Анатольевич кичик шаҳарда курашчан жамоа шакллантира олди. Унинг жамоаси чемпионатдаги юқори тўртликка бемалол жиддий босим ўтказмоқда. Бундан ташқари бу йил “Металлург”нинг қайд этаётган натижалари ҳам эътиборга молик.
- Яқинда “Пахтакор” сафарда “Бунёдкор”ни мағлуб этди. Айтингчи, эндиликда чемпионлик учун кўпроқ қайси жамоанинг имкониятини юқори кўряпсиз?

- Ҳали олдинда чемпионат тугашига бир қатор ўйинлар бор. Лекин бу борада биринчи навбатда “Локомотив”ни кўрсатган бўлар эдим. Унга “Бунёдкор” ва жиддий рақобат кўрсатади. Шунингдек улар сафига “Насаф” ҳам қўшилади деб ўйлайман. 1-2-ўринлар учун кураш асосан ушбу жамоалар ўртасида кечади. “Пахтакор” бу йил анча ёшарган таркиб билан ўйнамоқда. Шунга қарамай жамоа иккинчи даврани муваффақиятли бошлади. Балки улар иккинчи даврада вазиятни ўзлари учун ижобий томонга ўзгартириши ҳам мумкин. “Бунёдкор”га эса қандайдир чарчоқ аломатлари сезилётгандек туюлмоқда. Шу боис бу борада “Локомотив”нинг имконияти бошқаларга нисбатан юқори дейишим мумкин.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика