Бахтиёр Эргашев: "Оқ-тепа" нинг мақсади - кучли бешликка кириш"
21 июн 2021 23:27
Янгиликлар
Бахтиёр Эргашев: "Оқ-тепа" нинг мақсади - кучли бешликка кириш"
- Ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, бугун 1:0 ҳисобида ғалаба қозонаётган эдик. Лекин иккинчи бўлим охирида гол ўтказиб юборганимиз эвазига мағлубиятга учрадик. Аламли мағлубият бўлди.
Мағлубият учун биз - мураббийлар штаби айбдормиз. Ҳаёт тўхтаб қолмайди, ишлашда давом этамиз.
Бугунги каби ўйинларда охирги дақиқаларга келиб гол ўтказиб юбораяпмиз. Шу сабаб ғалабалар қўлдан чиқиб кетаяпти. Йигитлар ўйин сўнгида консентрацияни йўқотиб қўйишмоқда. Хато ва камчиликлардан хулоса чиқарган холда ишлашда давом этамиз.
Мақсадимиз кучли бешликка кириш ва ҳозир ҳам ўзгармаган. Ҳали олдинда ўйинлар бор, вазифамизни уддалаймиз деган умиддамиз.
Трансферлар ойнаси вақтида жамоани кучайтириш ниятимиз бор. Бугун "Янгиер" кучли ҳоҳиш эвазига ғалаба қозонди деб ўйлайман - дейди Бахтиёр Эргашев.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди
Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Фикрлар