UZ

Сўнгги янгиликлар

18:10"Реал Мадрид" — "Реал Сосьедад". Таркиблар маълум  0 17:39“CAFA U-17 Championship 2025” бошланмоқда  2 17:22ЦСКА, "Акрон" ва "Рубин" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  3 16:50АПЛнинг якунланаётган мавсумдаги энг яхши ўйинчиси аниқланди  3 16:21"Футбол олами". Ўзбекистон кубоги 1/8 финал жуфтликлари маълум  1 15:45Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал баҳсларининг саналари маълум  5 15:29"Насаф" қизиқарли кечган баҳсда ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:04"Андижон" "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 14:37"Бавария" Вирцнинг трансфери барбод бўлгач, "Манчестер Юнайтед" юлдузини сотиб олмоқчи  8 14:05БАА - Ўзбекистон учрашувига чипталар қачон сотувга чиқади?  9 13:31Ансу Фати янги клубга ўтишга яқин  2 12:54"Реал" мухлислари учун хушхабар  12 12:25"Манчестер Юнайтед" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  1 11:58Фабрицио Романо: Флориан Вирц "Ливерпуль" билан шартнома имзолади  5 11:25Де Брюйненинг эҳтимолий янги клуби маълум, у Италиядан  6

Бахтиёр Бобоев: «Шодиев, Акбаров ва Пўлатов «Бунёдкор» билан шартнома тузишди» Янгиликлар

Бахтиёр Бобоев: «Шодиев, Акбаров ва Пўлатов «Бунёдкор» билан шартнома тузишди»

Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби уч нафар футболчи билан шартнома тузди.
Бу ҳақда клуб вице-президенти - бош директори Бахтиёр Бобоев айтиб ўтди.

- Футболчилар йиғилиб тиббий кўрикдан ўтишди. Дастлабки йиғин Янги йил байрамига қадар давом этади.
 

- Янги футболчилар ҳақида нима дея оласиз?
- Асосий таркиб билан бир нечта янги футболчилар ҳам шуғулланишмоқда. Вохид Шодиев («Бухоро»), Бобуржон Акбаров («Гулистон»), Шукурали Пулатов («Нефтчи») ФК «Бунёдкор» билан шартнома имзолаб бўлдилар. Яна бир қатор футболчилар бош мураббий Миражлол Қосимов бошчилигидаги мураббийларда илиқ таассурот қолдира олишса улар билан ҳам шартнома тузамиз.

- «Бунёдкор» хорижий йиғинлар вақтида қайси клубларга қарши назорат ўйинларини ўтказиши маълумми?
- Январь ойида БААда ўқув-машғулот йиғини режада бор. Жамоа 18 январдан 1 февралга қадар Дубайда бўлади. 2008 йилдан буён беш юлдузли «Жебель Али» мажмусига борамиз. Амирликлардаги йиғин вақтида Россия ва Украинанинг кучли клубларига қарши ўйнаймиз. Москванинг «Динамо» клуби биз билан 25 январь куни ўйнашга тайёрлигини тасдиқлади. 22 январь куни Украина чемпиони ҳисобланган «Шахтер» билан ўйин режалаштирилган. 31 январь куни эса Москванинг «Спартак» клуби билан ўйнамоқчимиз. Бу икки клуб ўйинларни тасдиқлашлари керак.

- 25 февраль куни клуб ОФК чемпионлар лигасида дастлабки ўйинни ўтказади. Февраль ойидаги йиғинлар қаерда ва қачон бўлиб ўтади?
-  4-17 февраль кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрига борамиз. У ерда ҳам анъанага содиқ қолган ҳолда «Blue Waters» мажмусида яшаймиз. Мураббийлар штаби бу давр оралиғида 6та назорат ўйинини ўтказишмоқчи. Рақиблар ҳақида аниқ маълумотлар кейинроқ маълум бўлади. Тошкентга қайтган жамоа бир неча кундан сўнг Саудия Арабистонига учиб кетади. Айнан у ерда мавсумнинг дастлабки расмий ўйини бўлиб ўтади.

Мирзаҳаким Тўхтамирзаев суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика