UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  4 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  14 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  6 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  11 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  2 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  2 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  4 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  11 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   4

Бахтиёр Бобоев: “Ал-Жайиш” билан баҳсда ижобий натижага умид қиламиз” Янгиликлар

Бахтиёр Бобоев: “Ал-Жайиш” билан баҳсда ижобий натижага умид қиламиз”

Маълумки, бугун Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида 2017 йилги ОЧЛ баҳсларига қуръа ташланди.

Маросимда “плей-офф”да куч синашадиган жуфтликлар номлари ҳам эълон қилинди. Унга кўра, “Бунёдкор” гуруҳ босқичига йўлланма олиш учун 7 февраль куни Қатарнинг “Ал-Жайиш” клуби билан сафарда куч синашади.

Қуръа маросимидан сўнг “Бунёдкор” ФК бош директори Бахтиёр Бобоевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- “Ал-Жайиш” бизга яхши таниш. Жамоа таркибида бизнинг тарбияланувчимиз Сардор Рашидов тўп тепмоқда. Шу боисдан ҳам “Ал-Жайиш” ўйинларини мунтазам кузатиб борамиз. Қатарликларга қарши аввал ҳам тўқнаш келганмиз. Рақиб кучли, шу боисдан ҳам ўз чемпионатида пешқадамлик қилмоқда. “Бунёдкор”да ҳам халқаро тажрибалир йилдан-йилга ортиб бораётган, шижоати кучли бўлган ёшлар ҳаракат қилишмоқда. Бундан аввалги иккита мавсумда ҳам “Бунёдкор” курашга “плей-офф”дан қўшилиб, гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга киритган эди. Одимизда турган ушбу баҳсга муносиб тайёргарлик олиб борамиз. Умид қиламанки, гуруҳ босичида иштирок этиш анъанамизни давом эттирган ҳолда аввалги мавсумлардагидан яхшироқ натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз, - дейди Бахтиёр Бобоев.

Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика