UZ

Сўнгги янгиликлар

11:29"Фенербахче" "Ал Насср" ҳужумчисини ижарага олди  0 11:09Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза топширди  2 10:44Файзуллаевга "Истанбул"дан расмий таклиф кутилмоқда: ЦСКА эса уни сақлаб қолмоқчи  8 10:20Анри: "Гвардиола — тарихдаги энг яхши мураббий"  5 09:58Томас Мюллер фаолиятини якунлади — “Бавария” афсонаси сўнгги сўзини айтди  7 09:35ПСЖ "Реал Мадрид" юлдузини қўлга киритишни режалаштирмоқда  15 09:05Одил Ҳамробеков учун кураш: "Трактор" "Бунёдкор"га расмий таклиф юборди  11 08:35Факт: "Динамо" ва Абрамовнинг "Насаф" билан ўйинлардаги ноҳуш анъанаси давом этди  2 08:10Фламарион ва Сергеевнинг голлари "шерлар"га "Навбаҳор" устидан ғалаба келтирган учрашувдан галерея  10 08:00"Навбаҳор" "Пахтакор"га ютқазди, Самарқанддаги ўйинда эса Мозговой "Насаф"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  12 07:30Суперлига. Бугун "Нефтчи" "Насаф"га яқинлашиб олиши мумкин  7 02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  8 01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0 01:38Азим Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги иштирокини 7-8 баллга баҳолаган бўлардим"  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Биз ҳали чемпионлик пойгасини тарк этмадик. Абдиҳолиқов 100% ҳал бўлди"  2

Бахтиёр Ашурматов: "Сўғдиёна"нинг бу йилги таркиби сўнгги йиллардаги энг кучлиси" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Сўғдиёна"нинг бу йилги таркиби сўнгги йиллардаги энг кучлиси"

"Андижон" - "Сўғдиёна" (3:0) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдирди.

"Сўғдиёна" жиддий рақиб эканини йигитларга тушунтириб ўтгандим. Бу жамоа "Навбаҳор"дан очко олди, ўз уйида "Локомотив" билан дуранг ўйнади ва "Нефтчи"ни Фарғонада мағлуб этди. Сўнгги йилларда Жиззах клубининг энг кучли таркиби ҳозиргиси ҳисобланади. Даврон Файзиев бу жамоа билан анча яхши ишламоқда. Ўйин қийин кечди. Футболчиларим мухлислар кутган ўйинни кўрсатишди ва ғалаба қозона олдик", - дейди Ашурматов.

"Ҳозирча футболчилар бир текисда ўйнай олишмаяпти. Бухородаги йирик мағлубиятдан сўнг ўзгаришларга қўл урдик. Майдонга тушган футболчи охиригача курашиши лозим. Бугунги ўйинга мана шу таркибни маъқул кўрдим ва бу ўзини оқлади".

"Ҳисоб йирик кўриниш олганидан кейин футболчилар ўзларини босиб олишмади ва оқибатда 10 киши бўлиб қолган рақиб тўп назоратини ўз қўлига олди. Аслида футболчиларимиз асабий ўйин кўрсатмай йирик ғалабани сақлаб қолишлари керак эди".

"Ўз уйимизда ўйнаганимиз учун Бердиев ва Йовановични майдонга туширдим. Захирадан Абдумалик Абдуллаевни тушурдим. Унинг тезлиги туфайли шундай қарорга келдим. Унда бир қатор имкониятлар ҳам пайдо бўлди", - дейди Бахтиёр Ашурматов.

"Андижон" матбуот хизмати

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика