UZ

Сўнгги янгиликлар

21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  0 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  4 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  1 20:37U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия U-17 - Ўзбекистон U-17 0:1 (матнли трансляция)  18 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  7 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 18:35Қозоғистон — Бельгия. Таркиблар маълум  10 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   19 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  9 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  5

Бахтиёр Ашурматов: "Қувондиқ Рўзиев биз учун катта йўқотиш" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Қувондиқ Рўзиев биз учун катта йўқотиш"

"Қўқон-1912" жамоаси шу кунларда Тошкент шаҳрида янги мавсумга тайёргарликни қизғин равишда давом эттирмоқда.

"Шунқорлар" бугун йиғин доирасидаги биринчи ўртоқлик учрашувида "Сўғдиёна"га қарши ўйинда майдонга тушди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Жамоанинг тайёргарлиги ва таркибдаги янгиликлар ҳусусида қўқонликлар устози Бахтиёр Ашурматовга юзландик.

"Футболчилар машғулотларда астойдил тер тўкмоқда. Ўйлайманки, Тошкентдаги йиғин биз учун самарали бўлади. Биринчи назорат ўйинини "Сўғдиёна"га қарши ўтказдик ва унда футболчиларимизнинг имкониятларини яна бир бор кўриб олдик. Ҳозирда икки нафар футболчимиз Ойбек Рустамов ва Мурод Ҳолмуҳаммедов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг йиғинида қатнашмоқда. Сафимизга қўшилган иқтидорли ярим ҳимоячи Асадбек Собиржонов эса олимпия терма жамоасидан чақирув олди. Ҳамидулло Абдуҳамидов жароҳатидан сўнг тикланмоқда. Шу боис таркибимизни тўлиқ, деб бўлмайди. Ушбу футболчилар ихтиёримизга етиб келишса таркиб борасида маълум бир хулоса чиқара оламиз. Бу йил ҳам рақобатбардош жамоа туза оламиз.


Мазкур йиғинга "Нефтчи"дан Илҳом Ваҳобов, "Истиқлол"дан Анвар Ҳожимирзаев, Жамшид Раҳматуллаев каби футболчиларни жалб қилдик. Селекция жараёни ҳали тўхтагани йўқ. Яқин кунларда Якуба Бамбанинг келиши кутилмоқда. Шунингдек, яна бир неча футболчилар билан музокаралар олиб боряпмиз. 5-6 кун ичида таркибимиз аниқ бўлиб улгуради.
Мўмин Мелиев билан йиғинлар бошланмасидан аввал келишувга эришгандик. Унга АГМК, "Сўғдиёна" жамоаларидан таклиф бўлганди. Ўйлайманки, Мелиевнинг жамоамизга кўп ёрдами тегади. Меҳнаткаш футболчи ҳисобланади. Фарҳод Бекмуродов билан ҳам худди шундай тез келишдик. Улар билан ҳамкорлигимиз фойдали бўлиши шубҳасиз. Славко Лукични мухлислар яхши билишади. "Насаф", "Навбаҳор"даги ўйинлари билан танилган. Лукич орқали ҳимоядаги рақобатни кучайтирдик.


Қувондиқ Рўзиевнинг жамоамизни тарк этиши катта йўқотиш. Мухлисларимизнинг ёқимтойига айланиб, биз билан ҳам яқин ака-укадек бўлиб қолганди. Қувондиқнинг қалби Қўқонда қолди. Лекин, маълум сабабларга кўра "Навбаҳор"га ўтишга қарор қилди. Унинг қарорини қўллаб-қувватладик ва дўстона равишда хайрлашдик. Келажакда яна бирга ишласам, хурсанд бўламан. Буни ўзи ҳам таъкидлаб кетди. Катта йўқотиш, аммо унинг ўрнини тўлдиришга ҳаракат қиламиз",- дейди Бахтиёр Ашурматов.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди




Реклама



Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика