UZ

Сўнгги янгиликлар

15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  3 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  0 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  1 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  7 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  12 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  2 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  9 12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистони таркиби қанчалик ўзгарган?   9 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  2 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  7 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  6 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  5 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  19

Бахтиёр Ашурматов: "Қанақа фэйр-плей? Майдон шифохонага айланиб кетди" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Қанақа фэйр-плей? Майдон шифохонага айланиб кетди"

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" – "Андижон" (1:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдирди.





"Жуда асабий баҳс бўлди. Ўйинга баҳо берсак, энг бўш ўйинларимиздан бири бўлди дейиш мумкин. Тўғри, кўп яккакурашларга киришилди, йигитлар охиригача курашишди, аммо вазиятлар яратиш бўйича оқсадик. Мухлисларга маъқул келадиган ўйин кўрсатолмадик. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлови орқали сўнгги сонияларгача курашдик. Худога шукрки, ҳеч бўлмаса дурангга эришдик. Агар биз бугун мағлубиятга учраганимизда, ортиқча гап-сўзлар кўпайиши мумкин эди. Шу боис натижадан мамнунман. Ғалаба қозониш йўлида 2 та ҳужумчи билан ўйнадик. Таркиб бўйича адашдик дейишим қийин. Биринчи таймда катта устунликка эга бўлдик, аммо вазиятлардан фойдалана билмадик. Гол ўтказиб юборганимиздан кейин катта таваккалга қўл урдик, чунки 4 та ҳужумчи билан ўйнадик. "Андижон" иккинчи голни уриб кетиши ҳам мумкин эди. 

Аваз Маматхўжаевда охирги вақтларда ўйин амалиёти камлиги туфайли ўринбосарлар таркибида ўйнашига рози бўлдик. Лекин афсуски, қизил карточка олиб, майдондан четлатилди. Шунинг учун ўтган ўйинда кўринмади, бугунги ўйинга эса тайёр эмасди. Мурод Холмуҳаммедовга келсак, унинг йўқлиги биз учун катта йўқотиш. Унинг ўрнини тўлдиролмаяпмиз. Қайтишини интизорлик билан кутяпмиз  Лукич стабил ўйин намойиш қилолмаяпти. Ўйлайманки, Холмуҳаммедов кейинги ўйинларга қайтади.

Тўп назорати бўйича устунлик қилдик, бунга 100% аминман. "Андижон" қарши ҳужумга ўтишга уринди, лекин барибир нисбатан биз устун эдик, айниқса, биринчи таймда. Умуман, биринчи рақамли жамоа сифатида ўйнадик.

Ҳакамлар вазифаларини яхши удаллашди. Мен уларнинг қарорига эътироз билдирганимга сабаб икки марта рақиб ўйин қоидасини бузганда, тўп бизда сақланиб қолганди ва ҳужумга ўтаётгандик, улар эса ўйинни тўхтатишди. Жарима зарбасини тўпни ортга қайтариб, қайтадан амалга оширишга мажбур бўлдик. 

Қанақа фэйр-плей? Майдон шифохонага айланиб кетди. Битта эмас, тўртталаб футболчи майдонда ётиб олди. Суҳроб Бердиев тепган тўпидан кейин зарба унчалик кучли чиқмади, лекин бошига тўп теккан рақиб футболчиси уч дақиқа ётибди. Афсуски, бу Ўзбекистон футболининг бир қисмига, ғалаба қозонишнинг бир услубига айланиб қолди. Бу яхши эмас. Ростан ҳам бирор ўйинчига тиббий ёрдам зарур бўлса, фэйр-плейга амал қилинади, бироқ бунақа вазиятларда эмас. 

Уч очко ишлашни мақсад қилгандик, аммо нурсиз ўйинимизни инобатга олсак, бир очкодан хурсандмиз. Мухлисларга ҳам раҳмат. Улар бизни олқишлар остида кузатиб қўйишди", – деди қўқонликлар устози.

Рейтинг: -36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика