UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50Туркия. Икки футболчиси четлатилган "Сивасспор" мағлуб бўлди, Турғунбоев тўлиқ ўйнади  0 23:51Рэшфорд "Барселона"га ўтиш учун 3 клуб таклифини рад қилди  1 23:21Йўқ! 108 миллионлик трансфер амалга ошмайди  3 22:47Родри ушбу мавсумда ўйнайдимми? Гвардиола жавоб берди  3 22:18Слот: "Барчаси Салоҳга боғлиқ"  1 21:52Консейсау истеъфога чиқарилиши мумкин  8 21:38БАА. 3та пенальти тепилган, 7та гол урилган ўйинда "Ал Ваҳда" мағлуб бўлди, Эркинов 63 дақиқа ўйнади  0 21:20Клублар ўртасидаги ЖЧ тўпи намойиш қилинди  42 20:50Саудия Арабистони. "Ал Файҳа" ўз майдонида дуранг қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  0 20:14Эрон. Ўткир Юсупов пенальти қайтариб, "Фулад"га дуранг тақдим қилди  8 19:59Хосеп Гвардиола "Реал"га қарши ўйинлар ҳақида: "Бу худди дербидек бўлиб қолди"  61 19:33Эдвин ван дер Сар Андре Онананинг ёнини олди  3 19:05Озарбайжон чемпионати. Умарали Раҳмоналиев захирага олингач, "Сабаҳ" ғалабани қўлдан чиқарди  5 18:38"Реал" ТВ ЕЧЛ қуръасидан кейин: "Ортиқ ҳеч ким "қайноқ тўпчалар" хақида гапира олмайди"  54 17:44Европа Лигаси. Шомуродов ва "Рома" "Порту"га қарши — плей-офф босқичига қуръа ташланди   9

Бахтиёр Ашурматов: "Келишилган ўйин бўлади деганларга майдонда жавоб бердик" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Келишилган ўйин бўлади деганларга майдонда жавоб бердик"

Ўзбекистон кубоги финали доирасидаги АГМК - "Пахтакор" (3:1) учрашувидан сўнг Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдирди.

"Бугунги ўйинда бизни қўллаб-қувватлаб турган водий аҳлига раҳмат айтаман. Майдонда ўйнаган футболчиларим ва захирада қолган футболчиларим билан фахрланаман. Финалда тан олиш керак кўплаб мутахассислар ва мухлислар АГМКга ишонишмаганди. Йигитлар майдонда борларини бериб ўйнашди. Бугунги ўйин уларнинг фаолиятидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлиб қолади. Жамоамиз раҳбариятига раҳмат айтаман", - дейди Ашурматов.

"Энг асосийси ғалаба қозондик. Барча мухлисларга раҳмат айтаман", - дейди учрашувнинг энг яхши футболчиси Йован Жокич.

- АГМК кейинги йил Осиё чемпионлар лигаси плей-офф босқичига йўлланмани қўлга киритди. Сизнинг клуб билан шартномангиз қачонгача мўлжалланган?

- Шартномам йил охирида тугайди, агар яхши жамоа туза олсак шартномани узайтириш борасида музокара ўтказамиз деб келишиб олгандик. Олдинда Суперлиганинг 5та тури бор. Мана шу баҳсларни муносиб ўтказиб олсак кейинги тақдирим борасида раҳбарият билан гаплашамиз.



- АГМК футболчиларига кубок финалида ғолиб чиқишгани учун қанча мукофот пули берилиши ҳақида гап-сўз бўлдими?

- Очиғи айтаман финалдан олдин йигитлар майдонга янги тарих яратиш учун чиқишди. АГМК шарафи учун ўйнашди. Ўйиндан олдин футболчилар бу мавзуни очишмади ҳам, биз кубокда ғолиб бўлдик. Энди ўйинчиларни муносиб рағбатлантириш раҳбариятга боғлиқ.

- Ҳам футболчи ҳам мураббий сифатида Ўзбекистон кубогини қўлга киритган иккинчи инсон бўлдингиз. Биринчиси Миржалол Қосимов эди.

- Бу статистикани ўйиндан олдин кўргандим. Миржалол Қўшоқовичнин йўлини берганидан хурсандман. Очиғи футболчи сифатида кубок ютишдан кўра мураббий сифатида ютиш жуда оғир. Сабаби мураббий бўлиб бутун жамоага жавоб берасиз.

- Ҳакамларага эътирозингиз йўқми?

- Ғалаба қозонган бўлсак қандай эътироз бўлиши мумкин (кулади). Ҳакамлар бугун яхши ишлашди, "Пахтакор"нинг салобати босгани йўқ.

- Учрашувдан олдин АГМК келишилган ўйинда ютқазиб беради деган гап-сўзлар бор эди. Мана шундай гап тарқатиб юрганларга нима деган бўлардингиз?

- Бундай гап-сўзлар бор эди. Худога шукур майдонда юзимиз ёруғ бўлди. Тўғри "Пахтакор" кучли, лекин ўйинда жамоаларнинг имконияти тенг. Бугун муносиб ўйин кўрсатиб, бизга ишонмаган одамларга майдонда жавоб бердик деб ўйлайман.


Рейтинг: +68   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика