UZ

Сўнгги янгиликлар

05:25Алиқулов расман терма жамоамизнинг март ойидаги ўйинларида ёрдам бера олмайди. Унинг ўрнига ким чақирилгани маълум  24 03:57Иван Бошкович: "Ўз мухлисларимиз қаршисида мағлуб бўлиш аламли, мен кўпроғини кутгандим"  2 03:36"Манчестер Юнайтед"нинг "Орзулар театри": "Олд Траффорд" тарихи (мутолаа учун)  0 03:20Сергей Лушан: "Ўйиннинг сўнгги қисмида фаоллашишимиз тактика билан боғлиқ ҳолат эди"  6 03:04АПЛ. "Манчестер Юнайтед" аутсайдерни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 03:02Ла Лига. "Барселона" "Атлетико"ни даҳшатли камбэк эвазига мағлуб этди  183 01:39Педру Морейра: "Бизнинг ўйин услубимизни яхшироқ тушунадиган футболчиларга кўпроқ имконият берамиз"  7 00:31Иско АПЛга йўл олиши мумкин  5 23:48Журналист Элиас: "Бюджети 1,1 млрд евро бўлган "Реал" устози Анчелотти 72 соатлик танаффуссиз ўйиндан шикоят қилди. Бюджети 200 млн евродан кам бўлган "Бетис" ҳозиргача 11та шундай ўйин ўтказди"  18 23:33Миржалол Қосимов: "Рақибимиз баҳсни уч нафар марказий ҳимоячи билан бошлашимизни кутмаган эди"  11 23:31Англия лига кубоги. "Ньюкасл" финалда "Ливерпуль"ни мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  32 22:36Эрон Про лигаси. "Истиқлол" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди, Машарипов тўлиқ ҳаракат қилди  1 22:20Суперлига. "Навбаҳор" ва "Хоразм" сафарда ғалаба қозонди, "Пахтакор" эса Олмалиқда ютқазди  7 21:58А Серия. "Рома" Довбикнинг голи эвазига "Кальяри"ни мағлуб этди, Шомуродов захирадан майдонга тушди  20 21:55"Ризеспор" баёноти: Ҳусниддин Алиқуловнинг бурни ва ёноқ суягида синиш аниқланди  28

Бахтиёр Ашурматов: "Гулистон" олий лигада қолиш учун курашади" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Гулистон" олий лигада қолиш учун курашади"

«Пахтакор» - «Гулистон» учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдирди.
“Бугун асосий таркибнинг 7 нафар аъзоси, шу жумладан иккита ҳужумчимиз Алишер Шоғуломов ва Носир Отақўзиев майдонга тушишмади. Бошиданоқ ҳужум қилишга кучимиз етмади. “Пахтакор” ҳақли ғалабага эришди. Жамоага кейинги ўйинларда омад тилайман”, - дейди Ашурматов.

- Жамоа иккинчи даврада қандай ҳолатда бўлади?

- Ҳуддики “Гулистон” фақат мухлислар ва жамоа вице-президенти Алишер акага керакдек. Жамоа танг аҳволда бунинг учун мухлисларимиздан узр сўрайман. Хозир ҳаттоки иккинчи давра олдидан нима қилишимизни ҳам билмайман. Балки асосий таркибдагиларни қўйвориб бошқатдан ёшлардан жамоа тузармиз.

- Балки жисмоний ҳолатларингиз ҳам пасайиш бўлгадир?

- Кўплаб ўйинчиларимиз жароҳат туфайли бизга ёрдам бера олишмаяпти. Улардан икки нафари жарроҳлик столига ётдилар. Мана “Пахтакор”да ҳам ЖЧ туфайли йўқотиш бўлди ва жамоа очколарни йўқотди.

- Демак жамоани вазифаси энди олий лигада қолиш бўлади. Шундайми?

- Ҳа. Агар бу ишни уддалай олсак яхши бўлар эди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика