UZ

Сўнгги янгиликлар

23:27Икки футболчи "Машъал" билан хайрлашди  0 22:53Ўзбекистон U-23 ўртоқлик ўйинида "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  1 22:16Эшитдик-да! "Андижон"ни тарк этган дарвозабон Тошкент клубига ўтмоқда  1 22:04"Шўртан" 7 та гол урилган ўйинда амалдаги чемпион "Насаф"ни мағлуб этди  2 21:28"Хоразм" августдан бошлаб уй ўйинларини вақтинча Олмалиқда қабул қилади  3 20:57Шкриньяр "Фенербахче" билан 4 йиллик шартнома имзолайди  1 20:21"Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасидаги назорат ўйинида тўртта гол урилди  4 19:57"Нефтчи" футбол клубининг қароргоҳида очилиш маросими бўлиб ўтди  11 19:28Рэшфорд "Барселона"га ўтиш арафасида  6 18:55"Реал" икки футболчи билан шартномани узайтирмоқчи  0 18:25Муҳаммадали Ғиёсов "Нефтчи" билан хайрлашди  6 17:50"Манчестер Сити" юлдузи "Галатасарой"га ўтиши мумкин  0 17:15"Реал" Родригони 100+ млн еврога сотишга тайёр. Футболчига АПЛнинг икки клуби қизиқиш билдирмоқда  13 16:50"TNT Sports" "Олтин тўп" учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  23 16:25Обамеянг собиқ жамоасига қайтмоқда  0

Бахтиёр Ашурматов: «Бундай иқлим шароитида 90 дақиқа ҳужум қилиб бўлмайди» Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: «Бундай иқлим шароитида 90 дақиқа ҳужум қилиб бўлмайди»

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов Ҳиндистонга қарши ўйиндан сўнг ғалаба учун учрашувнинг сўнгги дақиқаларигача курашган шогирдларидан миннатдор эканини айтди.
«Аввало ғалаба учун бутун жамоага, ғалаба учун ўйиннинг сўнгги дақиқаларигача курашган футболчиларга миннатдорчилик билдираман. Биринчи бўлим анча оғир кечди, аммо иккинчи бўлимда футболчилар ўзларига келишди ва муҳим ғалабани қўлга киритдик», - дейди Ашурматов.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи шунингдек Ҳиндистон терма жамоасини кучсиз рақиб эмаслигини ва уларнинг сафида яхши футболчилар бор эканини қўшимча қилди.

«Ҳиндистон кучсиз рақиб эмас. Ўйиндан олдин ҳам айтган эдим. Ҳиндистон футболи анча ўсишга эришган. Бугун улар анча тартибли ўйин намойиш этишди. Аммо, футболда, айниқса бундай иқлим шароитида тинимсиз ҳужум қилиш ҳам, ҳимояланиш ҳам қийин. Улар ўйин охирида хато қилишди ва биз бундан фойдаландик».

«Ўйиндан олдин бугун қийин бўлишини шогирдларимга айтган эдим. Танаффус пайтида эса уларга иккинчи бўлимда янада босимни ошириш кераклигини айтдим. Улар иккинчи бўлимда ишончни оқлашди ва охиригача курашишди. Бунинг учун уларга яна бир марта ўзим ва мураббийлар штаби номидан раҳмат айтаман», - дея қўшимча қилди мураббий.

Бугун ўйин давомида стадионда бир қанча маҳаллий мухлислар Ўзбекистонга мухлислик қилишди. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи бу ҳолат учун уларга ҳам алоҳида миннатдорчилик билдирди.

«Ўйин давомида стадионда бир қанча маҳаллий мухлислар бизни қўллаб-қувватлаб туришди. Бу биз учун кутилмаган совға бўлди. Уларга раҳмат. Бизнинг терма жамоамиз биринчи навбатда мухлислар учун ўйнайди. Бизнинг ниятимиз Ўзбекистонда бизга мухлислик қилаётган барчага хурсандчилик улашиш ва уларга манзур бўладиган ўйин намойиш этиш».

Бугунги ўйинда илк голга муаллифлик қилган Игорь Сергеевни эса маҳаллий журналистлар келажакда Максим Шацкихнинг ўрнини боса оладиган ҳужумчи бўла олиши мумкинлиги айтишди ва мураббийдан бу ҳақдаги фикрини сўрашди.

«Игорь жуда меҳнаткаш йигит. У машғулотларда ҳам жуда кўп тер тўкади ва ўз устида кўп ишлайди. Агар ўз устида ишлашда давом этса, келажакда албатта Максим Шацких каби Ўзбекистоннинг энг кучли ҳужумчиларидан бири бўла олади», - деди Ашурматов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика