"Бавария"нинг декабрь ойидаги энг яхши футболчиси маълум

Alisher
11 янв 2020, 12:02
"Бавария"нинг декабрь ойидаги энг яхши футболчиси деб 19 ёшли Альфонсо Дейвис топилди.

Бу ҳақда мюнхенликлар матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мухлислар ўртасида ўтказилган сўровнома натижалари:

1. Альфонсо Дейвис - 41%

2. Филиппе Коутиньо - 32%

3. Роберт Левандовски - 16%


19 ёшли канадалик ўтган ой "Бавария" сафида барча мусобақаларда 5та ўйинда майдонга тушиб, 3та ассист қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, Дейвис "Бавария"дан олдин Канаданинг "Ванкувер Уайткэпс" жамоасида ўйнаган. У 2017 йилдан буён Канада терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/fcbayern