"Бавария"нинг чемпионлигига бир қадам қолди

13 июн 2020, 23:41
Бир неча дақиқа олдин якунланган Бундеслига 31-тури доирасидаги баҳсда "Бавария" Мёнхенгладбахнинг "Боруссия"сидан устун келди.

Агар бугун "Боруссия" (Дортмунд) "Фортуна"га ютқазса, "Бавария" чемпионликни муддатидан аввал тантана қилиши мумкин эди. Аммо ундай бўлмади.

Мусобақа якунига 3 тур қолганда мюнхенликлар билан 2-ўриндаги "Боруссия" орасидаги фарқ 7 очкони ташкил қиляпти. Демак, Ханси Флик жамоаси кейинги турда чемпионликни нишонлаши мумкин. Бунинг учун ғалаба қозонилса, кифоя.

Германия чемпионати мусобақа жадвалидаги ҳолат билан танишинг.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia