UZ

Сўнгги янгиликлар

08:32"FourFourTwo" "Барселона" тарихидаги энг яхши футболчилар рейтингини тузди  0 08:13Райс мухлисларнинг норозилиги ҳақида: "Бу менга ёқмади. Мадуэке ҳали нималарга қодирлигини кўрсатади"  0 01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0 00:55Азиз Холмуродов: "Бизнинг ёш тоифасидаги энг кучли терма - Япония"  1 00:43Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:11Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" сафарда ишончли ғалаба қайд этди, Раҳмоналиев майдонга туширилмади  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют  17 23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  18 23:13Тер Штеген операция қилинади  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" дуранг ўйнади, "Актобе"дан кичик ҳисобда ғалаба  1 22:18"Қизилқум" халқаро ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этди  0 21:47"Арсенал" 15 миллионлик трансферини эълон қилди  1 21:36"Насаф" назорат баҳсида "Хоразм"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди  0 20:50"Машъал" Про-лига вакили билан назорат ўйинида 2 тўп фарқидаги ғалабани ушлаб қола олмади  3

"Бавария"ни тўхтатиш имконсизми?! Янгиликлар

"Бавария"ни тўхтатиш имконсизми?!

"Бавария" ўзининг энг ашаддий рақиби "Боруссия" Дортмундга қарши кечган учрашувда Германия бундеслигасидаги ҳақиқий гегемон аслида ким эканини яна бир бор кўрсатиб қўйгандек…
Ҳа, мюнхенлик футболчилар  бундеслиганинг бошқа  клублари билан кечадиган ўйинларда ўзлари истаганларидек ҳаракат қиладилар ва учрашувларда ўзлари истаган ҳисобда ғалаба қозонадилар. Шу боисдан ҳам Мюнхен супер-клуби деярли ҳар турда янги-янги рекорд натижаларни қайд этаётир.

Шанба кунги ғалабадан сўнг турнир жадвали карвонбошилигини тўлалигича қўлга олган қизиллар кетма-кет 38 ўйиндирки мағлубиятга учраётганлари йўқ. Бундай натижани ҳалигача бирор немис клуби қайд этган эмас эди. Пеп Гвардиола шогирдлари эса янгидан-янги чўққиларни забт этишни тўхтатмоқчи эмаслар. "Боруссия" устидан қозонилган ғалабадан сўнг "Бавария" ўз ҳисобидаги очколар сонини 35 тага етказиб олди ва бу ҳам яна бир янги рекорддир. Шу пайтгача ҳеч бир бундеслига клуби 13 турда 35 очко йиғишнинг уддасидан чиқмаган эди. Демак, қизиллар бу борада ҳам етакчи эканликларини исботлагандек…

Кўриниб турибди-ки, "Бавария"ни тўхтатиш осон иш эмас. Аммо Германия бундеслигаси кутилмаган совғаларга бой экани билан ажралиб туради. Шу сабабдан уни кузатишда давом этамиз. Балки кейинги турда "Бавария"нинг қуруқ серияси ўз интихосини топар…

Зохиржон Акрамхонов тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика