"Бавария"дан кетиши кутилаётган Тухель "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи бўлмоқчи

Sherzod Nurmatov
23 фев 2024, 18:35
"Бавария" бош мураббийи АПЛга қайтишдан манфаатдор.

Германиянинг "Бавария" клуби бош мураббийи Томас Тухель Англиянинг "Манчестер Юнайтед" жамоасида ишламоқчи.

Маълумотларга қараганда, Тухель АПЛда ишлашни хуш кўради, у 2021/22 йилги мавсумда "Челси"га устозлик қилганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Томас Тухел мавсум якунида "Бавария"ни тарк этиши хабар қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano