"Бавария" ярим ҳимоячиси Горецка умумий гуруҳдаги машғулотларга қайтди

Alisher
15 мар 2022, 15:30
"Бавария" ярим ҳимоячиси Леон Горецка умумий гуруҳдаги машғулотларга қайтди.

27 ёшли футболчи Дортмунднинг "Боруссия" жамоасига қарши 4 декабрь куни Германия чемпионати 14-тур доирасидаги ўйинда олган жароҳатидан тикланмоқда.

Немис шундан бери расмий ўйинларда майдонга тушгани йўқ ва якка тартибда шуғулланмоқда.

Горецка 2021/22 йилги мавсум "Бавария" таркибида 18та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Germany