UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  19 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  37 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  2 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  1 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   5 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  3 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  9 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3

"Бавария" янги мавсумга тайёргарликни бошлади ФОТО Янгиликлар

"Бавария" янги мавсумга тайёргарликни бошлади ФОТО

Мюнхеннинг "Бавария" жамоаси бугундан эътиборан янги 2018/19 йилги мавсумга тараддудни бошламоқда.

Даставвал жамоани хорватиялик янги бош мураббий Нико Ковач қабул қилиб олди ва унинг иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Нико Ковач "Бавария" устози сифатида илк бор матбуот анжуманида қатнашди.


Шунингдек, матбуот анжуманида "Бавария" спорт директори Хасан Салихамиджич ҳам иштирок этди.


Шуни қайд этиб ўтиш керакки, "Бавария"га ўтган мавсумни "Хоффенхайм"да ижарада ўтказган ҳужумкор вингер  Серж Гнабри ҳам қайтди.  Гнабри иштирокида ҳам бугун Мюнхенда матбуот анжумани ташкил этилди.


Нико Ковач матбуот анжуманидан сўнг жамоа ихтиёрида бўлиб турган футболчилар билан машғулотларга киришди. Дастлабки машғулотларда ёшлар жамоасидаги футболчилар билан бир қаторда асосий таркиб аъзоларидан Франк Рибери, Арьен Роббен, Рафинья ва ижарадан "Бавария"га қайтган Ренату Саншеш иштирок этади.

Серж Гнабри эса ўтган мавсум охирида олган жароҳати туфайли илк машғулотларни ўтказиб юборади. Шунингдек, Давид Алаба ҳам қўшимча таътил кунлари туфайли жамоага сал кечроқ қўшилади.
Терма жамоалари билан Жаҳон чемпионатида иштирок этган футболчилар эса йиғинга маълум танаффусдан сўнг қўшилишади.

Артуро Видаль ва Серж Гнабри дастлаб индивидуал дастур бўйича шуғулланиб туришади.

"Бавария"нинг Мюнхендаги қароргоҳи - Зэбенерштрасседа қурилиш ишларини олиб бораётгани туфайли жамоанинг машғулотлари 1-августга қадар ОАВ вакиллари учун "ёпиқ" ҳолда ўтказилади.


Нико Ковач жамоа мураббийлар штабига аввал "Бавария"да Юпп Хайнкес ёрдамчиси сифатида ишлаб келган Петер Херманнни қайтарди. Тажрибали мутахассис Петер Херманн Нико Ковачга ёрдамчи мураббий сифатида кўмаклашади.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика