"Бавария" ва ПСЖ "Челси" футболчиси учун даъвогарлик қилмоқда

Alisher
28 май 2020, 14:24
"Челси" ярим ҳимоячиси Жоржиньо "Бавария" ва ПСЖ қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда.

Олдинроқ, Жоржиньонинг агенти Европанинг икки топ-клубидан қизиқиш бўлаётганини, амммо уларнинг номларини айтмаслиги ҳақида хабар қилган эди.

Жоржиньо жорий мавсум АПЛ доирасидаги 26та ўйинда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 4та гол ва 2та ассист бор.

Италиялик футболчи А Серияга қайтиши ҳам мумкин, Маурицио Сарри уни "Ювентус"га олиб келмоқчи.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira

Сўнгги янгиликлар

Барча ›